Ўзбекистоннинг биринчи миллий рейтинг агентлиги - “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.1995 й № 427-сонли қарорининг бажарилиши юзасидан, банк – молия бозори қатнашчилари бўлган тижорат банклари, суғурта ва лизинг компаниялари, баҳолаш ва микрокредит ташкилотлари, қимматли қоғозлар эмиссия қилувчи корхоналар ва бошқаларга рейтинг хизматлари кўрсатиш учун ташкил этилган. “Ahbor – Reyting” агентлиги 1997 йилнинг бошидан мунтазам равишда ички молия бозори аъзоларига рейтинг хизматлари кўрсатиб келмоқда.
2005 йил декабр ойидан “Ahbor – Reyting” Рейтинг агентлиги Осиё кредитларни рейтинглаш агентликлари ассоциациясининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди ва бугунги кунда етакчи халқаро рейтинг агентликлари Moody’s Investors Service (Moody’s), Standart & Poor’s (S&P) ва Fitch Ratings (Fitch) билан муваффақиятли алоқалар қилмоқда.
“Ahbor-Reyting” рейтинг агентилиги кенг турдаги хизматлар кўрсатмоқда, жумладан кредит рейтинглари, молиявий, бошқарув ва стратегик маслаҳатлар, макроиқтисодиёт ва молиявий бозор сегментлари бўйича тадқиқотлар, бундан ташқари иқтисодиётнинг бошқа турли тармоқлари бўйича турли аналитик-ахборот ишлари бажармоқда.
Миллий рейтинг бериш ва унинг кейинги мониторинглари, “Ahbor-Reyting” агентлигининг ишлаб чиқилган тартиби, вакиллик идоралари ва ташкилотлари билан келишуви, мониторингни тасдиқлаш ва умум рейтинг бахолари бўйича жараён ва методик кўрсатмалари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 09.10.2007 й №90-сонли “Суғурта компанияларига рейтинг баҳолари тасдиқлаш бўйича методик кўрсатмалар тўғрисида”ги буйруғи, Вазирлар Махкамасининг №258-сонли қарори “Банк тизими фаолиятининг асосий кўрсаткичларига мониторинг ўрнатиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2008 йил №843 – сонли қарори “Баҳолаш ташкилотлари фаолиятини келгусида такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати жавобгарлигини ошириш тўғрисида”ги ва бошқа давлат меёрий-ҳуқуқий хужжатлари асосида амалга оширади.
“Ahbor Reyting” агентлиги Осиё кредитларни рейтинглаш агентликлари ассоциацияси ёрдамида ишлаб чиқилган процедура ва методикаларини қўлламоқда ва рейтинг фаолияти халқаро амалиётининг энг яхши усулларини татбик килишни ташкил этмоқда.
Бугунги кунда “Ahbor Reyting” агентлиги миллий шкалада 24 та тижорат банкларига кредит рейтинглари ва берилган рейтинглар мониторинглари, 5 та йирик суғурта компаниялари тўловга қобилиятлилик рейтинги, 43 та баҳолаш ташкилотларига иш самарадорлиги ва ишончлилиги рейтинги, 5 та қимматли қоғоз эмитентларини кредит рейтинги, 4 лизинг компанияларини кредит рейтинги, омонатчиларга, компания бошқарувчиларига, бундан ташқари кичик ва хусусий бизнес корхоналарига рейтингларни бериб келмоқда.
Ички молия бозоридаги кўп йиллик муваффақиятли фаолият “Ahbor Reyting” агентлигига, турли тармоқлар иқтисодиёти ва молия бозори ҳақидаги кенг кўламли маълумотлар базасини шакллантиришга ва ахборотларни тўплашга ёрдам берди.
“Ahbor Reyting” агентлиги тармоклар иқтисодиёти, молия бозори ва ички банк сектори таҳлили ва кейинги ривожланишини ўрганиш соҳасида катта тажриба йиғди.
“Ahbor Reyting” агентлигининг тайёрланган таҳлилий ҳисоботлари ўз ичига ички иқтисодиётнинг барча муҳим қобиқларини қоплаб олади ва ўзида жорий даврда иқтисодий тармоқлар ва соҳаларнинг ўсиш динамикаси ва ўзгаришларини илмий асосланган ҳолда ўрганади.
“Ahbor Reyting” агентлигида юқори малакали молиявий таҳлилчилар, консалтинг агентлиги ва турли молия – кредит идораларида амалий иш тажрибасига эга бўлиб келган ишчилар ишламоқда. Агентлик таҳлилчилари ACRAA, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халкаро молия ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда (тренинг ва тажриба амалиётлари) қатнашадилар.
Банклар, суғурта ва лизинг компаниялари, қимматли қоғозлар эмитентлари, кредит уюшмалари, микрокредит, баҳолаш ва бошқа ташкилотлар рейтинги ҳақида “Биржа” ва “Банк ахборотномаси” каби етакчи республика босма нашриётлари ҳамда “Ahbor Reyting” агентлигининг (www.ahbor.uz), Ўзбекистон Банклар Уюшмасининг (www.uba.uz), булардан ташқари www.bank.uz, www.uzdaily.uz, www.gazeta.uz, www.lenta.uz ва www.cbonds.info ахборот веб-сайтларида кенг ёритилиб борилади.
“Ahbor Reyting” миллий рейтинг агентлиги фаолияти, Молия Вазирлигининг 104-сонли, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 297-В-сонли ва Давлат мулк қўмитаси қошидаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятининг тартибга солиш ва мувофиылаштириш марказининг 2007-13 – сонли қарорлари билан тасдиқланган ва Адлия Вазирлигидан 2008 йил 13 февралда 1766-сон билан рўйҳатдан ўтган “Молия бозорида рейтинг агентликлари фаолияти талаблари тўғрисидаги Низом” ва бундан ташқари Агентлик томонидан қабул қилинган “Ahbor Reyting” Рейтинг агентлиги касбий интизом Кодекси”га мувофиқ амалга оширилади. Ушбу Кодекс “Ahbor Reyting” агентлигининг юқори белгиланган хулқини ўрнатади ва унинг таҳлилчиларининг рейтинг фаолиятида “Ahbor Reyting” агентлиги тақдим этаётган рейтинг хизматларининг келгусидаги сифатини ўстириш, инвесторлар потенциал ҳимоясининг барқарор ўсиши, банк – молия сектори фаолияти ёрқинлик даражасининг ўсиши, барча ҳуқуқ ва қоидаларга риоя қилиниши, кўрсатилаётган хизматларда ҳалол ва соғлом рақобатга риоя қилиниши бўйича хорижий амалиётларни қабул қилиш мақсадини белгилайди.
|